"Ювентус" Сандро Тоналини жамоага олиб келиш вариантини кўриб чиқмоқда

CHERY AUTO

"Ювентус" клуби "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини жамоага таклиф этиш имкониятини ўрганмоқда. "La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабарига кўра, туринликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти 25 ёшли футболчининг салоҳиятини юқори баҳоламоқда ва уни жамоани сезиларли даражада кучайтириши мумкин деб ҳисоблайди.

Tecno

Клуб раҳбарияти ҳам ушбу фикрни қўллаб-қувватламоқда ва инглиз жамоаси билан эҳтимолий келишув шаклларини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, "Ньюкасл" Тоналидан осонликча воз кечиш ниятида эмас. Клуб фақат футболчининг ўзи жамоани ўзгартириш истагини билдирган ва "қарғалар"ни қониқтирадиган таклиф тушган тақдирдагина уни қўйиб юборишга тайёр.

Туринда Тоналининг тўлиқ трансфери катта молиявий харажатларни талаб қилишини яхши тушунишмоқда ва ҳозирча бундай имкониятга тайёр эмас. Шу сабабли "Ювентус" учун энг мақбул вариант сифатида кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижара масаласи кўриб чиқилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!