"Ювентус" "Севилья" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Ювентус" "Севиля"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Хуанлу Санчесни сотиб олишга қизиқмоқда. Журналист Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, Турин клуби 22 ёшли футболчини Пьер Калулунинг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда.
Агар Испания жамоаси футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага беришга рози бўлса, томонлар келишувга эришиш мумкин. "Ювентус" ҳали трансферни амалга оширишга тайёр эмас. Хуанлу Санчес "Севилья"нинг ёшлар жамоасидан чиққан.
Унинг "оқ-қизиллар" билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Бу мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт уни 15 миллион еврога баҳоламоқда.



Фикрлар