"Ювентус" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Италия чемпионати 7-тури марказий учрашувидада "Лацио" "Ювентус"ни қабул қилиб, жанговор дурангга имзо чекди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Криштиану Роналду Куадрадонинг пасидан сўнг очиқ дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди. Учрашувнинг қўшиб берилган тўртинчи дақиқасида Кайседо Хоакин Корреанинг пасини голга айлантириб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

  • 90+6'

    Ўйин якунланди.

  • 90+5'

    ГОЛ! Хоакин Корреа ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифи бўлди.

  • 90'

    Иккинчи таймга тўрт дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Кайседо Бонуччига қўпол ўйнади.

  • 88'

    Алваро Мората ўрнини Федерико Бернардескига бўшатиб берди.

  • 88'

    Перейранинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 86'

    Лацио Ювени қамал қилиб олди.

  • 84'

    Куадрадо Ачербига нисбатан қўпол ўйнади. Хакам сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 81'

    Марушич боши билан яқин масоадан зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 80'

    Перейранинг пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 78'

    Жан Даниэль Акпа-Акпро қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 77'

    Луис Альберто ўрнини Андреас Перейрага бўшатиб берди.

  • 77'

    Данило Катальди ўрнини Жан Даниэль Акпа-Акпро эгаллади.

  • 76'

    Деян Кулусевск ўрнига Вестон Маккенни ўйинга қўшилди.

  • 76'

    Роналду майдонни тарк этди. Дибала майдонга тушди.

  • 75'

    Бурчак иўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 74'

    Савичнинг зарбаси жонли деворга тегди, ВАР кўришимиз мумкин.

  • 73'

    Корреага нисбатан жарима майдони чизиғи енида қўполлик ишлатди.

  • 70'

    Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 70'

    Корреа жарима майдонига ериб кириб зарба йўллади, тўп Бонуччига тегиб майдонни тарк этди.

  • 68'

    Роналду ўйиндан ташқари холатда қолиб кетди.

  • 67'

    Куадрадо бурчакдан тўпни узатди, тўп Моратага тегиб майдондан чиқиб кетди.

  • 66'

    Роналду Рамосни алдай олмади ва жарима майдони ичида йиқилди. Бурчак тўпи.

  • 63'

    Альбертонинг паси ноаниқ бўлди.

  • 61'

    Қуадрадо тўпга кеч қолди ва ҳимоячини ушлаб қолди.

  • 59'

    Корреа ҳужумда фол ишлатди.

  • 58'

    Рабоьнинг қанотдан йўллаган зарбасидан сўнг Рейна сейв намойиш этди.

  • 57'

    Роналду қарши ҳужумда Моратага тўпни узатди, бироқ Рейна тўпни ушлаб олди.

  • 55'

    Мохамед Фарес захирага олинди. Мануэль Лаццари майдонга тушди.

  • 54'

    Ведат Мурики ўрнини Фелипе Кайседо эгаллади.

  • 53'

    Штефан Раду ўрнини Уэс Худтга бўшатиб берди.

  • 52'

    Рамос йиқитилди. Мората нохақ.

  • 51'

    Бектанкур жуда агрессив ўйнади. Хакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 49'

    Марушич қанотда тўпни эгаллаб олиб, зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 47'

    Майдон марказида Куадрадо йиқитилди.

  • 46'

    Кулусевскининг зарбаси ўхшамай қолди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Роналду жаримадан кучли зарба йўллади, Рейнадан чиройли сейв.

  • 45+1'

    Данило Катальди Қулсевски жарима майдони чизиғи чегарасида йиқитди. Хакам сариқ карточка кўрсатди.

  • 45'

    Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Роналду Юве ҳужумини гол билан якунлаши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.

  • 40'

    Кулусевски ўз дарвозаси яқинида қўполлик ишлатди. Жарима тўпи.

  • 39'

    Алберто Корреани қулай вазиятга олиб чиқмоқчи эди, бироқ ҳимоячилар уни ўқий олишди.

  • 38'

    Мурикини жамоадолари қулай имкониятга олиб чиқишди, унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

  • 37'

    Роналду яхши имкониятга эга бўлган эди, бироқ зарбасига аниқлик етишмади.

  • 37'

    Савич зарба беришга уриниб кўрди, ҳимоячи блоқ қўйди.

  • 34'

    Энди Фарес қўпол ўйнади.

  • 34'

    Бентанкур рақибга нисбатан қўпол ўйнади. Хакам ўйинни тўхтатди.

  • 33'

    Барчаси жойида, Криштиану ўйинни давом эттира олади.

  • 32'

    Бурчак тўпидан сўнг хаводаги курашда Роналду рақиб билан тўқнашиб кетиб, майдонга йиқилди.

  • 31'

    Фработтанинг пасини ҳимоячилар майдондан ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи.

  • 27'

    Роналду икки ҳимоячи қуршовида тўпни йўқотди. Лацио эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.

  • 25'

    Луис Алберто йиқилди, пенальти йўқ.

  • 24'

    Ювенинг ҳужуми ноаниқ пас билан якунланди.

  • 22'

    Милинкович Савич Муриккега голли пас узатди, бироқ у очиқ дарвозани ишғол қила олмади.

  • 21'

    Бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 19'

    Лацио бурчак зарбаси тепади.

  • 18'

    Корреанинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

  • 16'

    Лационинг яна бир ҳужуми самарасиз бўлди.

  • 15'

    ГОЛ! Куадронинг пасидан сўнг Роналду тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 14'

    Бурчак зарбасидан сўнг Лацио футболчиларининг босими давом этди, бироқ Корреа тўпни ўзига бўйсиндира олмади.

  • 13'

    Лациоинг навбатдаги ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.

  • 12'

    Рабьо узоқдан зарба йўллади, дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

  • 10'

    Корреа тўпни жарима майдонига узатиб берди, аммо ҳимоячилар аниқ ўйнашди.

  • 8'

    Рабьл тўпни эгаллаб олиб, Роналдуга пас берди, бироқ Криштианунинг зарбаси ўхшамади.

  • 6'

    Марушич қарши ҳужумда яхши имкониятни йўққа чиқарди, Бонуччи тўпни узоқлаштирди.

  • 6'

    Алваро Мората ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 4'

    Фрабортанинг паси жамоадошларигача етиб бормади.

  • 3'

    Тўпни туринликлар ўзида ушлаб туришибди.

  • 1'

    Бошладик.

  • 0'

    Ўйинни бошлаш учун барчаси тайёр.

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан бирга Италия А Сериясининг марказий баҳсини бирга кузатиб борамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!