"Ювентус" сурункали жароҳат оладиган ҳужумчини ижарага олмоқчи

"Ювентус" клуби "Барселона"нинг франциялик вингери Усмон Дембелени ўз таркибида кўрмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “кекса синьора” 22 ёшли франциялик футболчини ёзги трансферлар даврида кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Туринликларнинг бу борадаги якуний қарори Дембеленинг жароҳатидан соғайишига ҳам боғлиқ. Шифокорлар уни августда майдонга қайтишини тахмин қилишмоқда.

Дембеле жорий мавсумнинг асосий қисмини даволаниш билан ўтказиб юборди ва бор йўғи 9 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!