"Ювентус" ярим ҳимоячиси Сами Хедира ёзда жамоани рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Таъкидланишича, "кекса синьора" раҳбарияти жароҳат сабаб кам ўйин амалиётига эга бўлаётган хавбек билан шартномани бекор қилиш ниятида.

Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2021 йил ёзида якунига етади. Туринликлар йиллик маоши 6 миллион еврони ташкил қиладиган 33 ёшли футболчини мавсум сўнгида эркин агентга айлантирмоқчи.

Жорий мавсумда Хедира клуб миқёсида 18 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)