“Ювентус” Тони Кроос учун 90 млн евро бермоқчи

Туриннинг “Ювентус” клуби Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг трансфери борасида музокаралар ўтказишга тайёр. Италия чемпиони немис футболчиси учун 90 миллион евро бермоқчи.

Sportsmole нашри тарқатган хабарга кўра, “Ювентус” скаутлари Крооснинг трансфер нархини 60 миллион еврога баҳолаган ва қолган 30 млн евро эса “Реал”ни ушбу хариднинг амалга ошишига кўндириш мақсадида тақдим қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тони Кроос мадридликлар билан янги 6 йиллик шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!