"Ювентус" топ форвард трансфери бўйича рад жавобини олди

"Аталанта" ҳужумчи Дуван Сапата трансфери бўйича "Ювентус" билдирган таклифга рад жавобини берди.

Calciomercato нашри "Ювентус" 29 ёшли футболчи учун 30 миллион евроли таклиф билдиргани, бироқ бергамоликлар рад жавоби бергани ҳақида хабар берди. Шунингдек, бир неча кун олдин, "Аталанта" чет эл клубининг 50 миллион евроли сўровини қабул қилмади.

"Аталанта" ўз юлдузини сақлаб қолиб, кейинги мавсумда чемпионлик учун курашмоқчилиги таъкидланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!