"Ювентус" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиш сирини Англиянинг 4-дивизион жамоасидан ўрганмоқда

Туриннинг “Ювентус” клуби УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Тоттенхэм”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсларга тайёргарликни бошлаб юборди.

Mirror нашрининг ёзишича “кекса синьора” скаути Роберто Боско Англия кубоги доирасида “шпорлар” билан дуранг ўйнаган 4-дивизионда тўп сурувчи “Ньюпорт” клубидаги ҳамкасби Пол Моулсворт билан учрашган ва ундан “Тоттенхэм”нинг ожиз жиҳатлари ҳақида тайёрланган ҳисоботни олган.

“У “Тоттенхэм” билан дуранг ўйнаганимизга ишонмади. Аммо, ҳисоботларни кўргач “Бу ажойиб” деб айтди”, - дейди Пол Моулсворт.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!