"Ювентус" уругвайлик футболчисининг маошини оширмоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби ўзининг уругвайлик ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “кекса синьора” жорий мавсумни юқори даражада ўтказаётган 21 ёшли футболчининг маошини оширмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, Бентанкурнинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Бентанкур жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!