"Ювентус" устози жароҳатланган футболчилар ҳолати бўйича маълумот берди
"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло Италия А Серияси 17-тури "Сассуоло"га қарши баҳсдан сўнг жароҳатланган ярим ҳимоячи Уэстон МакКенни ва ҳужумчи Пауло Дибаланинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
"Паулонинг тизза пайларида муаммо бор. У биринчи таймда оғриқ сезаётганини айтиб, ўзини алмаштиришни сўради. Душанба куни у кўрикдан ўтади, шунда унинг жароҳати ҳақида тўлиқ маълумот олишимиз ва майдонга қачон қайтиши ҳақида хулоса қилишимиз мумкин.
МакКеннининг бел қисмида жароҳати бор эди, бугун эса у товонидан зарба қабул қилиб олди", - дейди Пирло.
Италия чемпионати 17-туридан сўнг туринликлар 33 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар