"Ювентус" узоқ кутилган трансферни амалга ошириши мумкин
Tuttosport нашри маълумотига кўра, ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Веррати ёзда "Ювентус" таркибини тўлдириши мумкин.
Туринликлар италиялик футболчининг трансфери учун парижликларга Миралем Пьянични таклиф қилишмоқда. Босниялик футболчи хизматларига ПСЖдан ташқари "Реал" ва "Сити" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
"Ювентус" Веррати трансферини бир неча йил олдин ҳам амалга оширишга уриниб кўрган, бироқ якунда 27 ёшли футболчининг Париж клуби билан янги келишув имзолаган эди.
Фикрлар