«Ювентус» ва АПЛнинг икки клуби Аит-Нури учун курашади
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Раян Аит-Нури учун «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» ва «Ювентус» 50 миллион евро атрофида таклиф тайёрламоқда.
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Раян Аит-Нури қишки трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, Жазоир терма жамоаси аъзосига «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» ва Туриннинг «Ювентус» клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг трансфер қиймати тахминан 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг келажаги январь ойидаги трансфер муҳокамаларининг асосий мавзуларидан бири бўлиши кутилмоқда.
25 ёшли қанот ҳимоячиси ўтган йилнинг ёзида «шаҳарликлар» сафига келиб қўшилган. У инглиз клуби билан 2030 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Изоҳлар (0)