"Ювентус" ва "Интер" бир футболчини кўзламоқда

"Ювентус" ва "Интер" клублари "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични ўз сафига қўшиб олишни режа қилган. Бу ҳақда Calcio Mercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, туринликлар ҳам, миланликлар ҳам 26 ёшли  сербиялик футболчини жорий ёзги трансферлар даврида ўзиники қилиб олмоқчи. Айтиш керакки, ўтган йилнинг ёзида римликлар Савичнинг трансферини 150 миллион еврога баҳолаган эди. Аммо ўтган вақт мобайнида унинг нархи сезиларли даражада пасайган.

Милинкович-Савич жорий мавсум "Лацио" сафида 35 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

“Лацио” айни дамда Италия А Сериясида 55 очко билан 6-ўринда бормоқда. Улар навбатдаги учрашувини 18 апрель куни ўз майдонида “Беневенто”га қарши ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!