Бугун Италия чемпионати 33-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади. Кун доирасидан грандлар иштирокидаги баҳслар ҳам ўрин олган.

Пешқадам "Интер" ўз уйида "Верона"ни қабул қилади. Роналду бошчилигидаги "Ювентус" сафарда "Фиорентина" билан куч синашади. Ушбу беллашувлар Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Айни пайтда жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум қилинди. 

"Интер" – "Верона"

"Интер": Ханданович, Бастони, де Врей, Шкриньяр, Хакими, Барелла, Брозович, Перишич, Эриксен, Лукаку, Мартинес.

"Верона": Сильвестри, Чеккерини, Маньяни, Димарко, Фараони, Лазович, Илич, Барак, Тамез, Бесса, Лазанья.

 

"Фиорентина" – "Ювентус"

"Фиорентина": Дронговски, Игор Жулио, Пеццелья, Касерес, Венути, Амрабат, Кастровилли, Рибери, Пульгар, Миленкович, Влахович.

"Ювентус": Шченсны, де Лигт, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Рабьо, Бентанкур, Рэмзи, Куадрадо, Роналду, Дибала.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)