"Ювентус" ва "Наполи" январда ўзаро футболчи алмаштириши мумкин

  • 29 декабря, 2019, 19:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиянинг икки гранд клуби - "Наполи" ва "Ювентус" қишки трансферлар даврида ўзаро футболчи алмаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Tecno

La Gazzetta dello Dport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” ҳимоячиси Маттия Де Шильо Неаполга йўл олса, неаполликлар ҳимоячиси Эльсеид Хюсай Туринга жўнаб кетади.

Таъкидлаш керакки, Хюсай "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри билан жуда яхши таниш. У "Наполи" ва "Эмполи"да Сарри қўл остида тўп сурган.

Маълумот учун, Де Шильо жорий мавсум 9 та ўйинда, Хюсай эса 6 та ўйинда майдонга тушди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию