"Ювентус" ва "Рома" 19 ёшли америкалик футболчи учун рақобат бошлади

  • 25 декабрь, 2020, 13:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Даллас" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Брайан Рейнолдс фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport Mediaset хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 19 ёшли америкалик футболчи учун "Ювентус" ва "Рома" кураш бошлаб юборган. Римликлар Брайан учун 8 млн евродан воз кечишга тайёр.

Туринликлар уни жорий қишки трансферлар даврида сотиб олиб, ижарага бериб юбормоқчи. Боиси, ҳозирча “кекса синьора” сафида Европа Иттифоқи фуқароси бўлмаган футболчилар учун белгиланган лимитда жой йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!