"Ювентус" Венгриядан йирик ҳисобда ғалаба билан қайтди (видео)

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 3-турида “Ювентус” Венгрияда “Ференцварош” клуби меҳмони бўлди.

Ўйин голларга бой бўлди. Туринликлар рақиб дарвозасини 4 марта ишғол этган бўлса, мезбонлар бунга фақат бир марта жавоб қайтарди. “Юве” сафида голларни Альваро Мората (7', 60') ва Пауло Дибала (73') киритди. Яна бир голни рақиб жамоа футболчиси Лаша Двали  автогол ўз дарвозасига йўллаб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!