"Ювентус" Влахович ўрнига АПЛдан ҳужумчи топди

  • 15 декабря, 2024, 17:29
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Италиянинг "Ювентус" клуби бир неча кундан буён Душан Влаховичга ўринбосар қидириб юрган эди. Асосий даъвогарлар рўйхатида "Вест Хэм" ҳужумчиси Фюллькруг етакчилик қилмоқда. 
 
Италияликлар Душаннинг жисмоний ҳолатидан хавотирда. Унинг жароҳатга мойиллиги сабаб янги форвард сотиб олишни мақсад қилиб қўйишган. Ёзги трансферлар ойнасида "Боруссия Дортмунд"дан лондонликлар сафига келиб, жароҳатлар гирдобидан чиқа олмаётган Никлас энг яхши вариант деб ҳисобланмоқда.

Германиялик форварднинг Англия клуби билан шартномаси 2028 йилгача мўжалланган бўлиб, Transfermarkt порталидаги нархи 15 миллион евро деб баҳоланди. 
 
Маълумот ўрнида, "арилар"нинг собиқ футболчиси бу мавсум 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 бора гол урди. 24 ёшли ҳужумчи эса 19 та ўйинда ҳаракат қилиб, 11 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию