"Ювентус" Хедирани кўндира олмади
Германиялик ярим ҳимоячи Сами Хедира "Ювентус"да қоладиган бўлди. Бу ҳақда журналист Ромео Агрести ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
Юқоридаги манбага кўра, туринликлар Хедира билан амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилиш бўйича келиша олмаган. Аниқроғи, “Юве” Хедира учун 3 млн товон пули таклиф қилган, аммо футболчи ундан икки баробар кўп пул талаб қилган.
33 ёшли Хедира “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 145 та ўйинда майдонга тушди ва 21 та гол ҳамда 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар