Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Маттиа Де Шильо жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли италиялик футболчи кеча А Сериянинг 2-туридан ўрин олган “Наполи”га (4:3) қарши бўлиб ўтган ўйинда мушакларидан жароҳат олган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус”нинг бошқа бир етакчи ҳимоячиси Жоржо Кьеллини тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. У катта эҳтимол билан бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди.