Хитойнинг "Шаньдун Лунэн" сафида ҳаракат қилаётган Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Грациано Пелле "А" Серияга қайтиши мумкин. 

"Goal" нашрининг ёзишича, 35 ёшли форвард хизматиларини қишки трансфер ойнасида ҳужумчи харид қилишни режалаштираётган "Ювентус"га таклиф қилишган. Қолаверса, унга Италиянинг бошқа клубларидан ҳам қизиқишлар бор. 

Пелле 2016 йил "Саутгемптон"дан Хитой клубига кўчиб ўтган эди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)