"Ювентус" яна бир трансферни амалга оширишга яқин турибди

La Gazzetta dello  нашри журналисти Николо Скиранинг ёзишича, футболчи Туринниг "Ювентус" клуби билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Кьеза "кекса синьора" сафида йилига 5 млн евро маош олиши айтилмоқда.

Аммо Флоренция клуби рахбари Рокко Коммиссо Федерикони қўйиб юборишни истамаяпти. Маълумот учун, 21 ёшли футболчи ўтган мавсум "Фиорентина" сафида барча турнирларда 41 баҳсда иштирок этиб, 12 та тўп киритишга эришган эди.

Илгарироқ, "Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа яна бир нечта трансферни амалга ошириши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!