“Ювентус” янги тўпурар учун икки футболчисини беради
“Ювентус” ўз даврида Турин клубида катта футболга қадам қўйган Мойзе Кин кейинчалик “Эвертон” билан шартнома имзолаган эди.
Жорий мавсумни ижара асосида ПСЖда ўтказаётган ҳужумчи тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиш орқали мутахассислар эътиборини ўзига қаратмоқда.
“Ювентус” ҳам бу ҳужумчини ортга қайтаришни режалаштирмоқда. Бунинг учун туринликлар “Эвертон”га Дуглас Коста ва Аарон Рэмзини бериб, 21 ёшли италиялик ҳужумчини А Серияга олиб келмоқчи.
Мойзе Кин жорий мавсумда ПСЖ таркибида 33 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 17 та гол урди.
Фикрлар