“Ювентус” ёзда “Реал”нинг икки нафар футболчисини сотиб олмоқчи

Calciomercato нашри хабар беришича, Туриннинг “Ювентус” жамоаси ёзда “Реал”нинг футболчисини сотиб олмоқчи.

Манбада келтирилишича, “Ювентус” жамоаси “Реал”нинг икки нафар ярим ҳимоячиси Иско ва Тони Кроосни сотиб олишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Кроос ва Иско ёзда “Реал”ни тарк этиши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)