“Ювентус” Зиданни кутмоқда

  • 5 августа, 2020, 11:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” бош мураббий Маурицио Саррига сўнгги имкониятни берди. Гарчи жамоа А Серияда ғолиб чиққан бўлса-да, мавсум давомида бош мураббий ва жамоа етакчилари муносабатида айрим муаммолар кузатилган эди. Мутахассислар ҳам Сарри жамоа юлдузлари билан тил топиша олмаётганини таъкидлаганди.

Tecno

Энди туринликлар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмаса, Сарри курсини бўшатиб бериши керак бўлади.

“Ювентус” раҳбарияти янги бош мураббий илинжида беш нафар мутахассис билан музокарага киришган. Асосий номзод сифатида “Реал”ни чемпион қилган ва ўз вақтида Туринда порлаган Зинедин Зидан кўрилмоқда. Лекин у Мадридда қолишни истамоқда.

Шунингдек, Турин клуби хўжайинлари Маурисио Почеттино, Симоне Индзаги, Лучано Спаллетти ва Жан Пьеро Гасперини билан ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию