"Ювентус"да ЕЧЛ олдидан жиддий йўқотиш бор
"Ювентус" футболчилари Даниэле Ругани ва Пауло Дибала жароҳат олиб, сафдан чиқди. Улар камида 1 ҳафта майдонга туша олмаслиги айтилмоқда.
Маълум қилинишича, туринликларнинг икки вакили мушакларини шикастлаб олган. Шу тариқа, мазкур чарм тўп усталари чемпионлар лигасидан ўрин олган "Вильярреал" ва А Серия доирасидаги "Эмполи"га қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин.
Дибала "Торино" билан ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган бўлса, Ругани машғулотлар пайтида сафдан чиқди.
Фикрлар