"Ювентус"дан бўшаган Пирло АПЛ клубини бошқариши мумкин

Яқинда “Ювентус” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Андреа Пирло фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Sun нашрининг хабар беришича, италиялик мутахассисга “Эвертон” қизиқиб қолган. Карло Анчелотти “Реал”га кетгач, “ирисчилар” ундан бўшаган жойга муносиб номзод қидиришмоқда ва улар орасида айнан Пирло номзоди ҳам бор.

Бундан аввалроқ “Эвертон” португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту ҳамда шотландиялик мутахассис Дэвид Мойес билан ҳам музокаралар ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Пирло бошқарувидаги “Ювентус” ўтган мавсум муваффақиятсизликка учради. “Кекса синьора” А Серияни 4-ўринда якунлаган бўлса, УЕФА Чемпионлар лигасида 1/8 финалдаёқ тўхтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!