"Ювентус"га финалда қайси футболчилар ёрдам беролмайди?

Хабарингиз бор, “Ювентус” ва “Наполи” 17 июнь куни Италия кубоги финалида майдонга тушади. Аммо, туринликлар сафида ҳам ушбу беллашувда бир қатор етакчи футболчилар майдонга туша олмайди

Football Italia нашрига кўра, ҳужумчи Гонсало Игуаин, ярим ҳимоячи Аарон Рэмзи ва ҳимоячи Жоржо Кьеллини шу куни жамоасига ёрдам бера олмайди. Таъкидлаш лозимки, ушбу футболчилар “Милан”га қарши кечган ярим финал жавоб баҳсида ҳам иштирок этмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи”да ҳам финал олдидан жиддий йўқотишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!