"Наполи"нинг асосий ҳимоячиси сафга қайтди, аммо...

“Наполи” ҳимоячиси Костас Манолас жароҳатидан тузалди ва жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Аммо, мураббийлар грециялик футболчи 17 июнь куни “Ювентус”га қарши бўлиб ўтадиган Италия кубоги финалига қадар тайёр бўла олмаслигини тахмин қилишмоқда. Марказий ҳимоячи 14 май куни сон мушакларидан жароҳат олган эди.

Айтиш керакки, финалда “Наполи”га Маноласдан ташқари Станислав Лоботка, Кевин Малькюи ва Давид Оспина ҳам ёрдам беролмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!