"Ювентус"га қарши ўйингача "Милан"нинг супер футболчиси сафга қайтмоқчи

“Милан” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович 7 июль куни бўлиб ўтадиган “Ювентус”га қарши ўйингача соғайишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

38 ёшли Златан ўтган ҳафта машғулотларда сон мушакларидан жароҳат олган ва раҳбарият унинг Швецияга кетишига рухсат берган эди. Аммо, футболчи бугун қўшимча тиббий текширувлар ва аниқ режа бўйича тикланиш учун яна Миланга қайтиб келган.

Қишки трансферлар даврида эркин агент сифатида “Милан”га келиб қўшилган Ибрагимович ўтган давр мобайнида 10 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!