"Ювентус"га янги футболчи келди
"Шальке" ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни янги мавсумни "Ювентус"да ўтказадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, “кекса синьора” 21 ёшли америкалик футболчини 4,5 млн еврога ижарага олган. Туринликларда уни кейинчалик 18,5 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.
"Шальке" Маккеннини 2017 йилда сотиб олган. У ўтган давр мобайнида гельзенкирхенликлар сафида 91 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар