“Ювентус”ни “Рома” ўйинчиси кучайтиради

Футбол мавсуми якунланганидан кейин барча клубларнинг спорт директорлари трансфер бозорини қизиқтишга бел боғлади. Ўзини кўрсатган ўйинчиларга ҳозирдан чорловлар келиб туша бошлади.

“Рома”нинг етакчиларидан бирига айланиб қолган Брайан Кристантега А Серия чемпионлиги учун курашишни мақсад қилган “Ювентус”дан таклиф бўляпти. Туринликлар бу мавсум совринсиз қолгани учун бош мураббий Массимилиано Аллегри таркибда ўзгариш қилмоқчи.

Хусусан, майдон марказида рақобатни ошириш мақсадида Кристанте олиб келиниши керак.

Аслида клуб спорт директори Федерико Керубини биринчи навбатда, Поль Погба ва Анхель Ди Мария трансфери устида ишламоқда. Уларни олиш учун клуб пул сарфламайди. Лекин эркин агент сифатида келадиган юлдузларнинг маоши “Ювентус”га оғирлик қилиши мумкин.

Уларнинг ўрнини эса Брайан Кристанте босишига умид қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!