"Ювентус"нинг асосий ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди

  • 9 август, 2020, 18:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт елкасидаги жароҳати туфайли 3 ойгача майдонга тушолмаслиги мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

“Мен елкамни операция қилдиришим керак. Ҳозир бор эътиборим шунда”, - дейди голландиялик футболчи.

Энди де Лигт ноябрь ойигача “кекса синьора”га ёрдам беролмайди. У ўтган мавсум “Ювентус” сафида 39 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!