"Ювентус"нинг икки етакчиси сафдан чиқди

"Ювентус" кеча А Сериянинг 17-турида ўз майдонида "Сассуоло"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аммо ушбу ғалаба туринликларга қимматга тушди. Боиси, шу куни жамоанинг икки етакчи футболчиси – Паоло Дибала ва Уэстон Маккенни жароҳат олди. Уларнинг иккаласи ҳам биринчи бўлимнинг ўзида майдонни тарк этди.

Маккени ўрнига 19-дақиқада Аарон Рэмзи, Дибаланинг ўрнига 42-дақиқада Деян Кулусевски захирадан ўйинга қўшилди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Ювентус” ўз ҳисобидаги очколар сонини 33 тага етказиб олди ва 4-ўринга кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!