Туриннинг “Ювентус” клуби хавбеки Федерико Бернардески Италия А Серияси 25-туридан ўрин олган “Торино”га қарши баҳсда жароҳат олди.

У ўйиннинг 15-дақиқасида Сальваторе Сиригу билан тўқнашувда жароҳат олган Гонсало Игуаиннинг ўрнига майдонга тушган эди.

Ўйин сўнггида эса Бернардескининг ўзи Томас Ринкон билан тўқнашувда жароҳат олди ва ўйин охирида заҳирага олинди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)