"Ювентус"нинг мураббий бўйича танлови маълум
“Ювентус” амалдаги мураббий Аллегрини ишдан олиши мумкин. Унинг ўрнига клуб Антонио Контени орқага қайтармоқчи. Бу ҳақида “La Gazzeta dello Sport” нашри хабар бермоқда. Аммо италиялик мутахассисни жамоага олиб келиш осон бўлмайди.
Манбанинг таъкидлашича, “кекса сеньора” Контенинг қайтишига иккита катта трансферни амалга оширади. Булар “Интер” ҳимоячиси Бастони ва “Лацио” ярим ҳимоячиси Милинкович-Савич.
Мураббий Турин клубида 3 йил (2011-2014) ишлаган. Унинг қўл остидаги “Тоттенхэм” ушбу мавсум барча чемпионатларда 18 та ўйинда 10 ғалабага эришган бўлса, 4 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган.
Фикрлар