“Ювентус”нинг қарори Погбага ёқмади

“Манчестер Юнайтед”дан кетишни режалаштираётган Поль Погбанинг “Ювентус”га ўтиш эҳтимоли юқорилиги айтилаётган эди. Франциялик футболчининг трансфери борасида томонлар музокараларни ҳам бошлаб қўйган. Манчестерликлар маълум бир шартлар эвазига Погбани Туринга қайтариб юборишга рози эканини ҳам билдирганди.

“Ювентус” раҳбарияти пандемия таъсирида юзага келган вазиятни рўкач қилиб, Поль Погба трансфери бўйича ишларни тўхтатганини расман эълон қилди.

Энди Поль Погбада ҳозирги жамоасида юқори марралар учун курашишдан бошқа имконият қолмади. “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер ҳамон Погбадан умидвор.

"Ювентус": Погба учун махсус таклиф

МЮ Погба учун “Ювентус”дан уч футболчини сўради

МЮ кескин кучайди. Погба ва Рэшфорд ҳужумга шай

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!