“Ювентус” собиқ ярим ҳимоячиси Поль Погбани қайта қўлга киритиш фикридан қайтгани йўқ.

Туринликлар айни пайтда футболчининг агенти Райола билан музокараларни бошлаган ва 27 ёшли футболчининг ўрнига босниялик Миралем Пьянич ва франциялик Адриан Рабьони таклиф қилмоқда.

Поль Погба жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” таркибида барча мусобақаларда атиги 8 та учрашув ўтказди ва иккита голли пас узатди. Манчестерни тарк этишни истаётган франциялик футболчининг 2021 йилнинг ёзигача шартномаси бор. Погба 2012-2016 йилларда “Ювентус” шарафини ҳимоя қилиб, кейин ўзи тарбияланган клубга қайтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)