"Ювентус"нинг янги футболчиси қўрқоқлик қилди(фото)

Италиянинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески янги жамоаси сафида ўзига янги рақам танлади.

Италия терма жамоаси футболчиси “кекса синьора” сафида 33-рақамда майдонга тушадиган бўлди.

“Ювентус” – жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири. Бу ерда сиз ғолиблик руҳи бор эканлигини сезасиз.

Менга 10-рақам ёқади. Бироқ мен бу рақамни олишга арзимайман. Жамоа билан скудеттони қўлга киритишни ва ЕЧЛда камида ярим финалга чиқишни истайман”, – деб айтиб ўтди 40 млн евро эвазига “Фиорентина”дан сотиб олинган Бернардески.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!