Забелинская яна бир лицензия учун ҳаракат қилмоқда
Велошоссенинг гуруҳ пойгаси бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган ҳамюртимиз Ольга Забелинская бошқа йўналишлардаги лицензион мусобақаларда ҳам юқори натижаларга эришмоқда. Хусусан, спортчимиз бугун Италияда ўтказилган велотрек бўйича халқаро мусобақада ғолибликни қўлга киритди.
50 айланадан иборат гуруҳ пойгаси дастурида Забелинская барча рақибаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Пойгада иккинчи ўрин украиналик Юлия Берюковага насиб этган бўлса, кучли учликни 4 карра Олимпиада чемпиони британиялик Лаура Кенни якнулаб берди.
Ушбу мусобақа Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун рейтинг очколарини тақдим этади. Бу ғалабадан кейин Забелинская ҳисобига 200 рейтинг очкоси қўшилмоқда.
Манба: МОҚ
Фикрлар