Забитцерга танга, Гюлерга 38 та стакан “учди”

Германия мезбонлик қилаётган Европа чемпионатининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган Австрия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги ўйин мухлисларнинг тартибсизлиги билан эсда қоладиган бўлди.

Bild нашрининг ёзишича, туркларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда ўйинчиларга ҳам осон бўлгани йўқ.

Туркия терма жамоасини қўллаб-қувватлаб турган фанатлар бурчак зарбасини амалга оширишга тайёргарлик кўраётган Марсель Зебитцерга турли буюмлар улоқтирди. Отилган танга ўйинчининг бошига тегди.

Австриялик мухлислар ҳам қарздор бўлиб қолгани йўқ. Улар турклар етакчиси Арда Гюлерга 38 та пластик стаканларни улоқтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!