Зафарбек Aкрамов нега айнан бу жамоани танлаганини айтди
"Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати жамоанинг янги футболчиси Зафарбек Aкрамов билан қисқа интервью ташкил этди. Интервьюда ҳимоячи "Қўқон-1912"дан бўлган таклиф, мақсад ва қўқонлик мухлислар ҳақида фикр билдирди.
- "Қўқон-1912" бош мураббийи Мухсинжон Низомиддинов таклиф қилдилар. Улар билан гаплашганимдан сўнг жамоа билан шартнома имзолашга қарор қилдим.
"Қўқон-1912" жамоасидан ташқари яна бир қатор клублардан таклифлар бўлди, бироқ менга айнан қўқонликларнинг таклифи маъқул келди. Мен жамоага Суперлига йўлланмасини қўлга киритишга ёрдам бермоқчиман.
Мақсадим - янги жамоам билан катта натижаларга эришиш. Менга "Қўқон-1912" жамоаси раҳбарияти ва мураббийларининг ишончи ёқди.
Қўқонлик мухлисларни қаттиқ хурмат қиламан, худо хоҳласа, мухлислар ўйлаган ўйини кўрсатишга ва уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.
Шунингдек, кириб келаётган янги йил билан барчани табриклаб қоламан ва "Қўқон-1912" жамоасини келаси йил Суперлига йўлланмасини қўлга киритишини истаб қоламан, - деди футболчи.
Фикрлар