Замонавий бешкураш. Тошкент вилояти Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилди
Тошкент вилоятида замонавий бешкурашнинг тўрткураш йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди. Баҳслар қиличбозлик, сузиш ва лазер-ран (югуриш ва ўқ отиш) йўналишларида ўтказилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кутилганидек, ёшлар тоифасида кечган беллашувларда ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалчиси Самира Абзалова ғалаба қозонди. Ўсмирлар ўртасида эса Мубина Қодиржонова зафар қучди. Йигитлар тоифасида Аслиддин Бахтиёров ўсмирлар, Дониёр Раҳимов эса ёшлар ўртасида олтин медалларни қўлга киритди.
Якунда энг кўп спортчиси шоҳсупага кўтарилган Андижон вилояти жамоаси бош совринга эга чиқди. Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақа янги мавсум олдидан ўз ёш тоифаларида терма жамоага номзод спортчиларни саралаб олиш имкониятини тақдим қилди.
Фикрлар