Замонавий бешкураш. Вакилларимиз жаҳон чемпионатида иштирокини якунлашди

Шу кунларда Хитойнинг Чженчжоу шаҳрида замонавий бешкураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Алисе Фахрутдинова ҳамда Самира Абзалова иштирокларини тугатишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, юртдошларимиз эстафета йўналишидаги чиқишларини якунлай олишмади. Яккалик дастурининг саралаш баҳсларида Фахрутдинова 1052, Абзалова эса 1039 очко жамғаришга эришди. Афсуски, бу атлетларимизга кейинги босқичга йўл олиш учун камлик қилди. Шундай бўлса ҳам, Париж-2024 лицензиати А.Фахрутдинова бўлажак Олимпиада олдидан ўз имкониятларини синовдан ўтказиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!