Заньоло Италияга қайтмоқчи

Қишда "Галатасарой" таркибига келиб қўшилган Николо Заньоло клубни тарк этиши ҳақда миш-мишлар мавжуд. Унинг ўзи ҳам "Ювентус"га ўтишни хоҳлашини яшириб ўтирмади.

 "Мен ҳамма нарсани очиқ айтаман", деди Заниоло "La Gazzetta dello Sport." нашрига. "Ҳа, "Юве" - Чемпионлар Лигаси va халқаро кубокларсиз ҳам "Юве". "Мен болалигимда доим туринликларни қўллаб-қувватлаганман, кумирим Погба эди. Биз буюк клуб ҳақида гаплашяпмиз. Агарда томонлар келиша олса, бу клубга ўтишим мумкин, ёки шу ерда қоламан. Мен ўзимни Туркияда бахтиёр ҳис қилмоқдаман".

Италиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи "Рома"нинг асосий фигураларидан бири эди. Аммо жароаҳатлар сабаб унинг даражаси тушиб кетди. Заньоло "шерларнинг"нинг Туркия чемпиони бўлишига ёрдам берди ва 10 ўйинда бешта гол урди. Жамоа келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!