Зарба беришни Холанддан ўрганинг!

Англия премьер-лигаси таҳлилчилари жорий мавсумда барча ўйинчилар статистикани ўрганиб чиқиб, улар орасидан энг кўп зарба берган футболчилар рўйхатини шакллантирди.

Маълумотларга қараганда, рақиб дарвозасига кўп зарба беришда “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандга етадигани йўқ. Норвегиялик форвард дарвозани ишғол қилишга 46 марта ҳаракат қилган.

Кейинги ўринни “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ эгаллади. Мисрлик футболчи ўзи иштирок этган учрашувларда рақиблар дарвозаси сари 38 марта зарба берган.

Кучли учликдан кутилмаганда “Манчестер Юнайтед” плеймейкери Бруну Фернандеш ҳам ўрин олди. Португалиялик ярим ҳимоячи 36 марта зарба кучини қўллаган.

Бу мавсум ҳам тўпурарлар пойгасида Холанд етакчилик қилмоқда. Ўтган гал 35 та ўйинда рақиблар дарвозасини 36 маротаба ишғол қилган ҳужумчи, янги чемпионатда 12 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!