Зарруҳ Адашев спаррингда UFCнинг таниқли жангчилари билан ишламоқда

UFC промоушенида Зарруҳ Адашев (3-2-0) 20 январь куни навбатдаги жангини ўтказади. У “UFC ON ESPN 20” турнири доирасида хитойлик Су Мудаержи (13-4-0) билан тўқнаш келади. Аввалроқ, у Жефф Молина (8-2-0) билан жанг қилиши керак эди. Бироқ Молинада коронавирус аниқланганлиги туфайли, рақиб ўзгарган эди.

Биз ҳамюртимиздан жангга қандай тайёргарлик кўраётгани ва кимлар спарринг партнёр бўлаётганлиги билан қизиқдик.

- Тайёргарликлар яхши кетмоқда. Ҳозирда Нью-Йоркда яна пандемия авж олганлиги сабабли, мен Нью-Жерсида машғулотлар олиб бормоқдаман. Кеча, сўнги спарринглар бўлиб ўтди. Одатда, ҳар доим акам спарринг шеригим бўларди. Бу сафар у Нью-Йоркда қолганлиги учун бошқалар билан ишладим. Улар UFCнинг анчагина таниқли вакиллари Фрэнки Эдгар ва Тимур Валиевдир. Хитойлик рақибим ушу-саньда устаси саналади. “Стойка”да ажойиб ҳаракат қилади. Фрэнки ва Тимур айнан, унинг кучли жиҳатларига қарши тайёргарлик кўришимда ёрдам бердилар. Ўйлайманки, ғалаба қозониб, барчани хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

Андижонда яна бир истеъдодли вакилимиз қирғизистонлик жиддий рақиб билан жанг қилади

Шоҳасан Мирзаматов ҳам Андижонда жанг қилади. Рақиб қозоғистонлик...

Авлиёхон Ҳамидов канадалик рақибга қарши жанг қилади

Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. У Андижонда жанг қилади

картинка

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар