Заур Абдуллаев: "Муҳлислар бизга шиша улоқтиришди"

"RCC Boxing Promotions" промоутерлик компанияси боксчиси россиялик Заур Абдуллаев Аргентинада юз берган можаролар ҳақида айтиб ўтди.

"Хуан Хавьер билан 19 октябр куни Аргентинада жанг қилдик. Баҳс жуда қизғин кечди. Натижа эълон қилингандан сўнг, биз ғалабани нишонлай  бошладик. Аммо бу маҳаллий  мухлисларга ёқмади шекили... Яқин ўтирганларнинг 15-20 фоизи бизга шиша улоқтира бошлади. Аренада тахминан, 20 дақиқа шундай тўс-тўполон билан ўтди. Аммо кейин кўпчилик томошабинлар бизни қўллаб-қувватлади ! Қарсак чалиб, жангдан кейин кўп яхши нарсаларни ёзишди, ўз халқи учун кечирим сўрашди. Менимча, жанжал кўтарганларнинг барчаси ишкиликдан маст бўлган безорилар бўлган",  - деди Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, Заур Абдуллаев 12-раундда мезбонлар вакили Хуан Хавьер Карраскони техник нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!