Захирага "михланган" Шомуродов, қаҳрамонга айланган Машарипов – легионерларимиз терма жамоа йиғинига қай ҳолатда етиб келди?

Хабарингиз бор, навбатдаги ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси ""Navruz Cup" турнирида иштирок этади. Сречко Катанец мазкур йиғин учун 25 нафар футболчини терма жамоага чақирди. Улардан 7 нафари хориж чемпионатларида тўп тепмоқда. Легионерларимиз мазкур турнирга қандай кайфиятда етиб келди? SPORTS.uz бу ҳақда маълумот беради.

Элдор Шомуродов

Жозе Моуриньо бошчилигидаги "бўрилар" чемпионатнинг 30-тури доирасида дербида "Лацио" устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Рома" биринчи бўлимнинг ўзида 3та гол уришга эришди. "Special One" бу сафар асосан захирадан ўйинга қўшиладиган легионеримиз хизматидан фойдаланмади. Балки, Қирғизистон, Тожикистон ва Уганда термаларига қарши ўйинлар олдидан Шомуродовга дам беришни истагандир...

shomazahira

Жалолиддин Машарипов

Узоқ кутилган гол. "Ал-Насср" чемпионатнинг 25-турида "Ал-Фейҳа"ни қабул қилди. Асосий таркибдаги ўрнини секин-аста қайтариб олаётган Машарипов ўзининг Саудия чемпионатидаги дебют голини уришга эришди. Бу гол риёдликларга муҳим 3 очкони тақдим этди. Жалолиддиннинг кайфияти аъло. Айнан у "Navruz Cup"да порлаши кутилмоқда.

jalolll_1

Игорь Сергеев

Қозоғистон чемпионатининг янги мавсуми старт олди. Дастлабки турда "Тобол" ўз майдонида "Акжайик"ни қабул қилиб, Сергеевнинг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди. Игорь термамизнинг охирги Дубайдаги йиғинини ўтказиб юборган эди. Рақибларнинг даражасини ҳисобга олсак, Сергеевда ҳам голлар уришга имкон бўлади.

sergeeev_1

Достон Ҳамдамов

Миссия бажарилди. Ҳамдамов ҳаракат қилаётган Қатарнинг "Ал-Сайлия" жамоаси чемпионатда қолиш вазифасини уддалади. Ўтиш ўйинида "Ал-Сайлия" ҳамда "Ал-Хор" жамоалари ўзаро куч синашди. Дастлаб, учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Бироқ ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоа ирода кўрсатиб, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Легионеримиз Достонбек мазкур учрашувнинг 62-дақиқасида захирадан ўйинга тушди.

doston_1

Отабек Шукуров

Биласиз, терма жамоамизнинг яна бир етакчиси Отабек Шукуров БААнинг "Шаржа" клубида ҳаракат қилади. ФИФА кунлари олдидан "Шаржа" ОЧЛ саралаш босқичида Ироқинг "Ал-Завра" жамоасини қабул қилиб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва гуруҳ босқичига йўл олди. Шукуров бошланғич таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ўйин ўтказди.

otash

Азизбек Аманов - Шерзод Темиров

Эронда тўп тепадиган ушбу икки ҳамюртимиз ўзаро баҳс олиб борди. "Персеполис" - "Истиқлол" учрашувида жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. "Персеполис" вакили Шерзод Темиров учрашувда 82 дақиқа ҳаракат қилди. Шунингдек, у баҳснинг 16-дақиқасида сариқ карточка олди.

"Истиқлол" аъзоси Азизбек Амонов мазкур ўйинда 25 дақиқа тўп тепди.

Бу икки футболчимиздан мухлислар кўп нарса кутмоқда. Умид қиламизки, улар бу ишончни ортиғи билан оқлайди.

temirov_1

Жалолиддин Қобилжонов тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!