Захирага ўтириб қолган МЮ ҳимоячисини супер клуб ўз сафига чорламоқда
"Манчестер Юнайтед" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Диогу Далот "Барселона"ни қизиқтириб қўйди.
Tribal Football нашри тарқатган хабарга кўра, каталониялик скаутлар 21 ёшли португалиялик футболчини узоқ вақтдан буён кузатишмоқда ва у ҳақда раҳбариятга илиқ фикрлар билдиришмоқда. Аммо, уни қўлга киритиш осон бўлмайди. Чунки, Далот учун ПСЖ ва "Тоттенхэм" клублари ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.
Ўз навбатида, МЮда асосий ўнг қанот ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака бўлгани боис Далот кўпинча захирада қолиб кетмоқда. Шу боисдан унинг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Далотнинг тахминий трансфер нархи эса 18 млн еврони ташкил этади. У жорий мавсум МЮ сафида бор йўғи 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар